Ўзбекистон | 17:36 / 29.01.2025
11650
4 дақиқада ўқилади

ZTY иши: 203 кишини чув туширганлар узоқ муддатга қамалди

Хитойдан турли русумдаги электромобилларни олиб келиш, сотиш ва қувватлаш билан шуғулланувчи бир нечта МЧЖ мансабдорлари 200 доллар ҳақ эвазига юзлаб одамларнинг номига кредит чиқариб, миллиардлаб суммани ўзлаштирган. Етказилган зарар миқдори 62 млрд сўмни ташкил қилган. Жиноят иши доирасида 6 киши узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида кўплаб одамларни уларнинг номига кредит олиб, чув туширган автосалончиларга суд ҳукм ўқилди. Kun.uz суд ҳукми билан танишди.

Жиноят иши доирасида 6 киши – Зоҳид Тоғаев, “Green-Waatt” ва “Quwwatt Motors” МЧЖлар таъсисчиси Нозимжон Аслонов, “Green-Waatt” МЧЖ раҳбари Обидхон Тўраев, “Ev Sky” МЧЖ раҳбари Дилшод Эшонқулов, бир нечта МЧЖлар таъсисчиси Ваҳобжон Муҳарамхўжаев, шунингдек, Шербек Озодбеков айбланган. Уюшган гуруҳга Зоҳид Тоғаев раҳбарлик қилган.

Мазкур шахслар турли жозибали рекламаларга куч бериб, ҳеч қаерда ишламайдиган, тайинли даромади йўқ фуқароларни биргаликда даромад олишга қизиқтирилган. Яъни фуқароларга 100-500 АҚШ долларидан пул бериб, уларнинг номига банкдан автомобил учун катта миқдорда, 200-300 млн сўмлик кредит чиқарган. Кредитдан чиққан пуллар схема тепасида турганлар қўлига ўтган. Одамлар эса кредит компания томонидан тўлаб борилишига, 2 ой ичида Хитойдан автомашина олиб келиниб, қайта сотилиши ва тушган маблағ ҳисобига кредит тўлиқ ёпилишига ишонтирилган.

Шу тариқа 203 киши алданган. Етказилган умумий зарар миқдори 62 млрд сўмни ташкил этган.

Суд ҳукми билан Зоҳид Тоғаев ва Дилшод Эшонқуловга 9 йилдан, Обидхон Тўраев ва Ваҳобжон Муҳарамхўжаевга 8,5 йилдан, Нозимжон Аслоновга 8 йил 1 ой, Шербек Озодбековга 2 йил муддатга давлат идораларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 4 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Уларнинг барчаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари (жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб фирибгарлик содир этиш), 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан айбли деб топилган.

Бундан ташқари, етказилган зарарни ундириш учун Тоғаев, Эшонқулов, Тўраев, Аслонов ҳамда Муҳарамхўжаевдан Asia Alliance bank фойдасига 14 млрд 448 млн сўм, Ziraat Bank Uzbekistan фойдасига 957 млн сўм, Turonbank фойдасига 22 млрд 216 млн сўм, Ўзмиллийбанк фойдасига 10 млрд 413 млн сўм (барча судланувчилардан ушбу банк фойдасига яна 1 млрд 429 млн сўм), Ипак йўли банки фойдасига 7 млрд 279 млн сўм, Алоқабанк фойдасига 2 млрд 366 млн сўм, Ҳамкорбанк фойдасига 540 млн сўм, шунингдек, бир нечта жабрланувчига турли миқдордаги пул маблағлари солидар тартибда ундирилиши белгиланган.

Олдинроқ “Umid avto” ва “Bilol’s electric motors” МЧЖ раҳбарлари қамоққа олингани, улар жуда кўп миқдордаги фирибгарликда гумонланаётгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

Ўзбекистон Миллий банки дам олиш кунларида ҳам сиз учун хизмат кўрсатади

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда