Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг судга келмаганлиги оқибатлари тўғрисидаги норма киритилди.

Унга кўра, маъмурий органнинг қарори ёки унинг мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахснинг ёки унинг вакилининг суд мажлисидаги иштироки мажбурий ҳисобланади.

Ушбу аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили суд мажлисида иштирок этмаган тақдирда суд муҳокамаси кейинга қолдирилади.

Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг суд муҳокамасида иштирок этмагани суд томонидан узрли деб топилмаган тақдирда, суд мансабдор шахсга нисбатан суд жаримасини қўллашга ҳақли.

Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштироки ишнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилмаган тақдирда, иш давлат органи мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.