Эрон янги турдаги баллистик ракета ва ҲҲМ тизимини намойиш этди
Bavar 373-II ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бир вақтнинг ўзида 60 та нишонни кузатишга қодир. E’temad баллистик ракетаси эса 1,7 минг км узоқликдаги нишонни яксон қилиш имкониятига эга.

Фото: Tasnim
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён 2 феврал куни E’temad («Ишонч») номли янги баллистик ракетаси ва Bavar 373-II ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими билан танишди, деб хабар беради Tasnim агентлиги.
Қайд этилишича, тақдимот Эрон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги аэрокосмик ташкилот кўргазмасида бўлиб ўтган.
Агентлик маълумотларига кўра, янги турдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизими 300 километргача радиусни қамраб олади, бир вақтнинг ўзида 60 та нишонни кузатиши ва олтита нишон билан ишлашга қодир.
Модернизация қилинган ушбу ҲҲМ тизими алоҳида радиолокацион қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, бу унинг марказий радардан мустақил равишда ишлай олишини таъминлайди. Bavar 373ʼнинг дастлабки версияси 320 километр радиусдаги нишонни аниқлаб, ракетасини 200 километр узоқликка учира оларди. Такомиллаштирилган Bavar 373-II эса 300 километргача узоқликдаги нишонни ишғол этишга қодир.
E’temad баллистик ракетасининг узунлиги эса 16 метрни ташкил этади ва 1,7 минг километр узоқликка уча олади. У нишонни юқори аниқликда яксон қилишга мўлжалланган жанговар каллак билан жиҳозланган.
Аввалроқ Эрон учиш масофаси 20 километргача бўлган янги камикадзе Rezvan дронини яратгани, шунингдек, катта миқдордаги Ababil-4, Ababil-5 ва Arash ҳужумкор дронларини сотиб олишни режалаштираётгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

17:19 / 10.03.2025
КХДР Сариқ денгиз томон баллистик ракеталар учирди

15:02 / 09.03.2025
Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказади

23:36 / 08.03.2025