2024 йилда ҳокимларнинг мингга яқин қарори ҳақиқий эмас деб топилди
Олий суд 2024 йилда судлар томонидан кўриб чиқилган оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар юзасидан ахборот берди.
2024 йилда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар сони 2720 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 933 та аризаси қаноатлантирилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот берди.
Ўтган йили маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 373 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 6 338 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 6991 та иш кўриб чиқилган. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 2720 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 933 та аризаси қаноатлантирилган.
Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 3174 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 385 та қарор бекор қилиниб, 14 та қарор ўзгартирилди. Кассация тартибида 1208 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 130 та қарор бекор қилиниб, 4 та қарор ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 1649 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 141 та қарор бекор қилиниб, 2 та қарор ўзгартирилди.
Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 2132 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 309 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 95 таси бекор қилинди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43
-
Трамп: Ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди деб тан олишни сўрамаяпти
Жаҳон | 22:32
-
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
Жамият | 22:09
-
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди
Ўзбекистон | 22:04
Мавзуга оид

20:07 / 22.04.2025
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди

20:44 / 27.02.2025
Президент суд биноларини кўпайтириш, одамлар учун шароит яратишни буюрди

21:14 / 24.02.2025
Қобил Дўсов яна бир жиноят ишида айбдор деб топилди

17:11 / 07.02.2025