Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 2 феврал куни соат 23:31 да Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро М.Х. Қашқадарё вилояти 102 хизматига қўнғироқ қилган.

У Сурхондарё вилоятидан Самарқанд вилоятига DAF русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида қатнов йўлининг Ғузор тумани “Апарди” МФЙ ҳудудидан ўтаётган вақтида номаълум шахслар томонидан тош отилиши натижасида автомашинасининг олд ойнаси синганини маълум қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойига профилактика инспектори етиб борган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.