Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пеноблок ва газоблокдан кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига устуворлик берилади
2025 йил 1 августдан бошлаб пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади.
Президентнинг “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
2025 йил 1 августдан бошлаб пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2025 йил учун белгиланган ставкага нисбатан 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланади ҳамда 2027 йилдан босқичма-босқич қўшимча равишда оширилади.
2027 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалигига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, ўрмон ва сув фонди ерларида тупроқ карерлари фаолияти тақиқланади.
Кўп қаватли турар жойларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда оқова, ёмғир ва техник сувлардан суғоришда фойдаланиш тизимларини ташкил этиш мажбурий этиб белгиланади.
Мавзуга оид
17:36 / 19.02.2025
«Трест-12»даги давлат улушини Дониёр Комиловга тегишли компания сотиб олди
19:57 / 17.02.2025
Тошкентнинг Глинка кўчасида кўп қаватли бизнес маркази қурилиши мумкин
10:38 / 14.02.2025
Jeddah Tower қурилиши қайта бошланди – Саудия Бурж Халифани ортда қолдира оладими?
19:58 / 12.02.2025