Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марко Рубиони олиб кетаётган самолёт носозлик туфайли базага қайтди
Давлат котиби Марко Рубиони Мюнхен хавфсизлик конференциясига олиб бориши керак бўлган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти Эндрюс авиабазасига қайтди.
Давлат котиби Марко Рубиони Мюнхендаги хавфсизлик анжуманига олиб бориши керак бўлган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти техник носозлик туфайли Мэриленд штатидаги Эндрюс авиабазасига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда 13 феврал, пайшанба куни АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс маълум қилди.
Рубио Германияга, кейин эса Яқин Шарққа бошқа самолётда учади, деди у.
Учувчи кабинасида олд ойна билан боғлиқ муаммолар
АП агентлиги манбаларидан бирининг таъкидлашича, учувчи кабинасидаги олд ойнадаги муаммо туфайли самолёт тахминан 90 дақиқа парвоздан сўнг ортига қайтишга мажбур бўлган. Манба тафсилотларни келтирмаган.
Парвоз Boeing 757'нинг ҳарбий версияси бўлган C-32 томонидан амалга оширилган. Рубио лайнер бортида АҚШ Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси раиси Жим Риш билан бирга бўлган.
Мавзуга оид
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
21:07 / 02.06.2026
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
08:54 / 26.05.2026