Статистика агентлигига кўра, 2024 йил давомида мамлакат бўйича 21 107 нафар эгизак туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган.
Шундан:
- ўғил болалар — 10 630 нафар;
- қиз болалар — 10 477 нафарни ташкил қилмоқда.
2024 йил январ-декабр ойларида туғилган чақалоқлар отасининг ёши бўйича 10,7 фоиз чақалоқлар отасининг ёши 25 ёшгача, 82,5 фоизининг отаси 25-39 ёшларга ҳамда 6,8 фоиз чақалоқларнинг отаси 40 ёш ва ундан катта ёшдагилар ҳиссасига тўғри келган.














