Британия бош вазири Украинага қўшин жўнатишга тайёр
Кир Стармер хавфсизликни кафолатлаш учун Украинага Британия қўшинларини юборишга тайёрлигини айтди. Шу билан бирга, Британия бош вазири Россияни фақат АҚШ тўхтата олишини тан олди.

Фото: PA
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер илк бор Украинага тинчликпарварлик миссияси доирасида Британия қўшинларини юборишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда сиёсатчи The Daily Telegraph газетаси учун 16 феврал, якшанба куни чоп этилган мақоласида айтиб ўтди.
Лондон Украина учун хавфсизлик кафолатлари устида ишлашда ёрдам беришга тайёр
«Буюк Британия Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича ишларни жадаллаштиришда етакчи рол ўйнашга тайёр. Бунга Буюк Британия камида 2030 йилгача йилига 3 миллиард фунт стерлинг ажратган Украина армиясини қўллаб-қувватлашни давом эттириш киради. Аммо бу, шунингдек, қўшинларимизни у ерга жойлаштириш орқали Украина учун хавфсизлик кафолатларига ҳисса қўшишга тайёрлигини англатади. Украина хавфсизлигини таъминлашдаги ҳар қандай рол бизнинг қитъамиз ва бу мамлакат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради», деб ёзади Стармер.
Унинг сўзларига кўра, «бу нафақат Украина келажаги, балки бутун Европа учун экзистенциал масала». «Украинада узоқ муддатли истиқболда унинг суверенитетини ҳимоя қиладиган мустаҳкам тинчликни таъминлаш, агар биз Путинни келажакда кейинги тажовуздан тўхтатмоқчи бўлсак, бу ҳал қилувчи аҳамиятга эга», — дея қўшимча қилди Британия бош вазири.
Стармер: Путинни фақат Вашингтон тўхтатиши мумкин
Шу билан бирга, у «фақат АҚШ Путинни тўхтата олиши»ни тан олди ва яқин кунларда Доналд Трамп билан учрашишини маълум қилди. У 17 феврал куни Парижда Украина бўйича фавқулодда саммитда ҳам масалани кўтаришини қўшимча қилди: «Мен европалик дўстларимизга жуда аниқ хабар билан Парижга кетяпман. Биз ўз мудофаамизга жиддий ёндашаётганимизни ва ўз юкимизни ўз зиммамизга олишимизни кўрсатишимиз керак. Биз бу ҳақда жуда узоқ вақт гапиряпмиз — ва президент Трамп биздан ҳаракатни талаб қилишда ҳақли».
Стармер Европадаги НАТОга аъзо давлатларни мудофаа харажатларини оширишга ва Россияга қарши санкцияларни, жумладан, нефт экспорти, «соядаги флот» ва мавжуд жазоларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган Россия банкларига қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди. Сиёсатчи Украинанинг НАТОга қабул қилинишини ёқлаб гапирди ва «тинчлик куч орқали келади», «заифлик эса урушга олиб келади» деди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17
-
АҚШда оққуш гавжум шоссега югуриб чиқиб, автомобиллар ҳаракатини деярли тўхтатиб қўйди (видео)
Жаҳон | 14:58
-
Ўзбекистон фуқаролари Хорватияга ишлаш учун жўнатилади
Ўзбекистон | 14:43
-
Зеленский АҚШнинг Россияга нисбатан «кучли қадамлари» ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон | 14:39
Мавзуга оид

14:39
Зеленский АҚШнинг Россияга нисбатан «кучли қадамлари» ҳақида огоҳлантирди

12:20
Сирский: Украина қуролли кучлари Курск областидан қисман чиқиб кетяпти

20:43 / 12.03.2025
Россия қўшини Суджага кирди

18:24 / 12.03.2025