Президент Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга расмий ташрифи чоғида икки мамлакат етакчилари қўшма баёнот қабул қилди.

Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал Ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнотни имзолади.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;

- Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- «Ақлли» шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;

- Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.