Ўзбекистон | 17:09 / 22.02.2025
5371
2 дақиқада ўқилади

Йўлларда дрифт қилиш, йўлакларни «шахмат» каби алмаштириш – «права»дан маҳрум бўлишга сабаб бўлади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга «йўл безорилиги» ҳақида янги 128-10-модда қўшилди. Унда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу норма 21 февралдан кучга кирди.

Иллюстратив фото

20 феврал куни йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди. Мазкур қонун билан МжтКга «Йўл безорилиги» деб номланган янги 128-10-модда қўшилди.

Унга кўра, йўл безорилиги, яъни:

  • транспорт воситалари ҳайдовчиларининг бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиши;
  • ҳаракатланиш бурчагини ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириши (дрифт);
  • ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириши (бундан махсус ажратилган жойларда содир этиш мустасно);
  • ёки йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ёхуд транспорт воситасида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизликда ифодаланган бошқа хатти-ҳаракатларни намойишкорона содир этиши
  • транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс томонидан содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

ЎзКейсСервис замонавий сервис марказлари ва рақамлаштириш тизими: Қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлашда янги босқич

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди