Сирдарёда реновация дастури асосида 15 минг хонадонли уй-жойлар қурилади
Президент ҳузурида Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, иш ўринлари ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Қайд қилинишича, вилоятда ташаббускорлик камлиги учун саноат, савдо ва хизматлар ривожланишдан орқада қолиб кетяпти. Хусусан, Сирдарёда хизмат кўрсатиш соҳасининг республикадаги улуши энг паст, камбағаллик даражаси 11 фоиздан кўп, 22 минг нафар фуқаро ишсиз.
Таъкидланишича, Сирдарё вилоятида инвестицияларни кўпайтириб, саноат ва бизнес-муҳитни яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, шунингдек, вилоятнинг транзит салоҳиятидан унумли фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Масалан, қарийб 900 гектар ер майдонида саноат зоналари ташкил қилиниши мўлжалланган. Бу 5 миллиард доллар инвестицияга ва 20 мингдан ортиқ янги иш ўрнига замин бўлади. Лойиҳалар Сирдарё, Ширин, Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Гулистон, Оқолтин ва Сардобада жойлашади.
Вилоят географик жиҳатдан Ўзбекистоннинг марказий қисмида, бир нечта халқаро автомагистрал кесишмасида жойлашган бўлиб, бир кеча-кундузда 311 мингта транспорт воситалари ўтади. Шунга кўра, тадбиркорлар бу йўллар бўйида юзлаб савдо шохобчалари очишга тайёрлигини билдирган. Шу каби 500 минг квадрат метр савдо-сервис майдони ташкил этиб, 50 минг одамнинг бандлигини таъминлаш имконияти бор.
Ер-суви мўл бу ҳудудда пахта, шоли, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш учун катта салоҳият бор. Шу боис картошка, пиёз, маймунжон, қорағат ва олча майдонлари кенгайтирилади. Томорқа, дала ва каналлар четидаги 38 минг гектарга қайта ишловчи ва экспортчилар бириктирилади.
8 та тумандаги паст рентабелли 25 минг гектар ер шоли етиштиришга ўтказилади. Шоличилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун маҳсулотнинг 50 фоизини экспорт қилишга рухсат берилади.
Вилоятда мингдан зиёд хонадоннинг қурилганига эллик йилдан ошган. Реновация дастури асосида, уларнинг ўрнида 15 минг хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган. Бу борада Марғилон шаҳри, Дўстлик туманидаги ижобий тажрибалар ўрганилади.
Янги хонадонлар арзон бўлиши учун девелоперларга солиқ, божхона имтиёзлари берилади. Шунингдек, вилоятдаги йўл, электр, уй-жой, ирригация, боғча, мактаб ва бошқа ижтимоий объектларни янгилашга 100 миллион доллар йўналтирилади.
Гулистон шаҳрини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашга зарур маблағ ажратиш ва бу ишларни 2025 йил 1 июга қадар якунлаш топширилди. Шунингдек, Гулистон ва Ширин шаҳарларда урбанизация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида уларнинг ҳудудини кенгайтириш таклифи маъқулланди.
Умуман, бундай имкониятлар эвазига жорий йилда 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиб, экспортни 500 миллион долларга етказиш вазифаси белгиланди. Бунинг натижасида 16 мингдан зиёд янги иш ўрни очилиши, камбағаллик даражаси 7,4 фоизга тушиши қайд этилди.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон | 00:43
-
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди
Жаҳон | 00:22
-
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:58 / 24.04.2025
-
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди
Жаҳон | 23:25 / 24.04.2025
Мавзуга оид

18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди

14:31 / 24.04.2025
Туркман халқининг миллий етакчиси «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланди

14:15 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандда музокара ўтказди

07:30 / 24.04.2025