Харкивга Россия дронларининг йирик ҳужуми: жабрланганлар бор
Россия Shahed дронлари ёрдамида Харкивга катта ҳужум уюштирди. Натижада фуқаролик инфратузилмаси объектлари, жумладан, тиббиёт муассасаси зарар кўрган. Камида етти киши жароҳатланган.

Фото: State Emergency Service of Ukraine/REUTERS
Россия 1 март, шанбага ўтар кечаси Shahed дронлари ёрдамида Харков ва Харкив областига йирик ҳужум уюштирди. Шаҳарнинг Киев, Шевченко ва Новобавар районларида тўққизта ҳужум қайд этилган, деб хабар берди маҳаллий полиция Telegramʼда.
Дронлардан бири уч қаватли тиббиёт биносига урилди, натижада томда ёнғин келиб чиққан. Қутқарувчилар, полиция, тиббиёт ходимлари ва кўнгиллилар бинодан 64 киши, жумладан 56 бемор ва бир болани эвакуация қилди.
Турар жой бинолари, савдо маркази, дўконлар, ёнилғи қуйиш шохобчаси, автосалон ва бошқа фуқаролик инфратузилма объектлари ҳам зарар кўрган, дея қўшимча қилди Харкив области полицияси. Яна бир қанча жойларда ёнғин содир бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, учувчисиз учоқнинг зарбалари оқибатида камида етти киши жароҳатланган. Харкив области ҳарбий маъмурияти (ОҲМ)нинг аниқлик киритишича, жабрланганларнинг барчасига воқеа жойида ёрдам кўрсатилган ва уларни касалхонага ётқизиш талаб қилинмаган.
Аввалроқ Харкив икки марта учувчисиз учоқлар ҳужумига учради
27 феврал оқшомида Россия Қуролли кучлари Харкив областининг энергетика тизимига камида 12 та камикадзе дрон билан ҳужум қилди. Уч киши жароҳатланган, дея хабар беради маҳаллий расмийлар.
Эртаси куни тунда Харкивга яна бир йирик учувчисиз учоқлар ҳаво ҳужуми уюштирилди, натижада фуқаролик корхонасида 1500 квадрат метргача бўлган ҳудудда ёнғин содир бўлди. Бунинг оқибатида, шунингдек, Роган районида дроннинг қулаши оқибатида тўрт киши жароҳатланган.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди
Жаҳон | 09:05
-
2024 йилда ижобий ҳал қилинган суғурта ҳодисаларининг чорак қисми GROSS улушига тўғри келган
Ўзбекистон | 09:00
-
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди
Жаҳон | 08:57
-
Мураккаб вазиятда қолган меҳнат мигрантларига молиявий ёрдам миқдори оширилди
Ўзбекистон | 08:52
Мавзуга оид

16:59 / 14.04.2025
«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

10:30 / 14.04.2025
Шолц Россиянинг Суми шаҳрига зарбасини «ваҳшиёна ҳужум» деб атади

22:54 / 13.04.2025