Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдан яна 10 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинади
АҚШ депортация қилаётган яна 10 нафар Ўзбекистон фуқароси шу ҳафта Ню-Йоркдан Тошкентга етиб келади.
Жорий ҳафтада яна 10 нафар Ўзбекистон фуқароси Ню-Йоркдан Тошкентга депортация қилиниши кутилмоқда, деди мамлакат ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов.
АҚШ ушбу фуқароларни Коста-Рикага жўнатиши режалаштирилган эди, бироқ Ўзбекистон ва Америка томонлари ўртасидаги музокаралар натижасида уларнинг ватанига қайтиши бўйича келишувга эришилди.
Аввалроқ АҚШ Коста-Рикага депортация қилмоқчи бўлган етти нафар фуқаро Ўзбекистонга етиб келганди.
Ўзбекистон томони ўз фуқароларини Қўшма Штатлардан хавфсиз депортация қилиш масалалари бўйича АҚШ ва Лотин Америкаси давлатлари расмийлари билан алоқада бўлиб тургани хабар берилган.
«Бизнинг келишувларимизга асосан, Америка томони депортация қилинадиган фуқароларимизнинг ҳар бир ҳолати ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади. Ўрнатилган амалиётга кўра, фуқароларимиз ватанга Ню Йорк–Тошкент йўналиши орқали қайтади», — деган ТИВ вакили.
Мавзуга оид
09:25
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
08:49
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026