Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финалнинг биринчи ўйинлари якунланди.
Марказий баҳсда «ПСЖ» «Ливерпул»дан ўйин бўйича устунликка эришса-да, мағлубиятга учради. Мезбонлар 28 та зарба бериб ҳам, гол ура олишмади. Мерсисайдликлар посбони Алиссон 9 та сейв амалга оширди. 87-дақиқада эса «қизиллар» илк аниқ зарбани голга айлантиришди — Эллиот Салоҳ ўрнига тушибоқ тўп киритди.
Германия грандлари тўқнашувида «Бавария» «Байер»дан йирик ҳисобда устун келди. Кейн дублга эришган бўлса, Мусиала ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
«Барселона» Лиссабонда 22-дақиқадаёқ камчиликда қолганига қарамай, Рафинянинг голи эвазига ғалаба қозонди.
«Интер» Роттердамда «Фейеноорд» устидан Тюрам ва Мартинеснинг голлари эвазига ишончли ғалабага эришди. Ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди, аммо Зелински пеналтидан фойдалана олмади.
Ушбу жуфтликларда жавоб беллашувлари 11 март куни ўтказилади.
ЕЧЛ. 1/8 финал
Биринчи ўйинлар. 5 март
ПСЖ — Ливерпул 0:1
Гол: Эллиот (87).
ПСЖ — Доннарумма, Маркинос, Пачо, Ҳакими, Мендеш, Витиня, Руис (Заир-Эмери, 78), Невеш, Барколя (Дуэ, 66), Дембеле, Кварацхелия (Рамуш, 78).
Ливерпул — Алиссон, Александер-Арнолд, Конате, ван Дейк, Робертсон, Гравенберҳ (Эндо, 79), Собослаи, Мак Аллистер, Диас (Жонс, 67), Салоҳ (Эллиот, 86), Жота (Нунес, 67).
Огоҳлантиришлар: Маркинос (38), ван Дейк (70).
Бавария — Байер 3:0
Голлар: Кейн (9, 75 пеналти), Мусиала (54).
Бавария — Нойер (Урбиг, 58), Лаймер (Станишич, 68), Упамекано, Ким (Дайер, 89), Дэвис, Киммих, Горетцка (Палиня, 89), Олисе, Мусиала, Коман (Сане, 68), Кейн.










