Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Андоррадаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Испаниядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фаррух Турсунов Андоррада ҳам элчилик қилади.
Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Андорра ҳамраиси, Франция президенти Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди. Элчи қароргоҳи Мадридда жойлашган.
Франция етакчиси Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидлаб, элчининг профессионал дипломатик маҳорати мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
«Биз Ўзбекистон билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратамиз ва барча соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрмиз», деди Макрон.
Ўзбекистон ва Андорра ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2009 йил 1 декабрда ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида 2023 йил 7 декабрь куни Мадридда иш бошлаган. Дипломат 2024 йил 9 апрелда Ўзбекистон элчиси сифатида Испания қироли Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширган.
Шунингдек, Фаррух Турсунов мамлакатимизнинг «БМТ Туризм» ташкилотидаги (аввалги Бутунжаҳон туризм ташкилоти) доимий вакили ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
12:29 / 16.12.2025
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим папасига ишонч ёрлиқларини топширди
12:13 / 13.12.2025