Хитой, Россия ва Эрон барча ноқонуний санкцияларни бекор қилишга чақирди
Пекинда Эрон ядро дастури масалалари муҳокама қилинган музокаралар якунида Хитой, Россия ва Эрон вакиллари Теҳронга қарши барча «ноқонуний бир томонлама санкциялар»ни тўхтатишга чақиришди.

Фото: AP
Хитой, Россия ва Эрон биргаликда АҚШ ва бошқа давлатларни Теҳронга қарши ядровий дастури туфайли жорий этилган санкцияларни бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда 14 март, жума куни Пекинда бўлиб ўтган уч томонлама учрашув якунлари бўйича тегишли баёнот берилди. Музокараларда Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Ма Чжаоху, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков ва Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғариб-Абадий иштирок этди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида чоп этилган қўшма баёнотда Хитой, Россия ва Эрон Эрон ядро дастури бўйича «чуқур муҳокамалар» ўтказгани ва барча «ноқонуний бир томонлама санкциялар»ни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаган. Уч мамлакат сиёсий ва дипломатик алоқалар, шунингдек, манфаатларга ўзаро ҳурматга асосланган мулоқот вазиятни ҳал қилишнинг «ягона ҳаётий ва самарали варианти» бўлиб қолаётганини яна бир бор тасдиқлади.
Учрашув иштирокчилари, шунингдек, 2015 йилда келишилган Эрон ядровий битимини ратификация қилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюциясини амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар. Улар Эрон ядровий муаммоси атрофида вазиятнинг кескинлашувига олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга ва дипломатик саъй-ҳаракатлар учун «қулай муҳит ва шарт-шароит» яратишга чақирди.
Бундан ташқари, уч давлат Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага риоя қилиш муҳимлигини қайд этди. Хитой ва Россия «Эроннинг ядровий дастури соф тинч мақсадларга қаратилганлиги ва ядровий қурол ишлаб чиқаришни мақсад қилгани йўқлигини тасдиқлашини олқишлади», дейилади баёнотда. Йиғилиш иштирокчилари, шунингдек, барча мамлакатларни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик фаолиятига тўсқинлик қилмасликка чақирди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

21:59 / 15.03.2025
Зеленский Курск областида жанглар давом этаётганини айтди

18:18 / 15.03.2025
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди

14:31 / 15.03.2025
Ўзбекистон ва Хитой миграция соҳасида ҳамкорлик қилади

09:02 / 15.03.2025