Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Абдумажид Шермуҳаммедов Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият бошлади.
Полковник Абдумажид Шермуҳаммедов тайинловга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бундан олдин полковник Равшан Султонхўжаев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келганди.
У жорий йилнинг март ойи бошида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.











