Кашфиёт Хоразм Маъмун академияси археологик экспедициясининг дала тадқиқотлари давомида амалга оширилган.

Ёдгорликда тошдан қурилган яшиксимон қабрлар қайд этилган. Уларда жасадлар ғужанак ҳолда дафн этилган бўлиб, марҳумлар ёнига турли дафн анжомлари, жумладан, бронза буюмлар ва мунчоқлар қўйилган.

1
2

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай мажмуалар қадимги аҳолининг маданияти, дафн маросимлари ва ижтимоий тасаввурлари, шунингдек, турли ҳудудлар ўртасидаги алоқалар ҳақида маълумот беради.

Дафн маросими ва айрим топилмаларнинг дастлабки таҳлили Жанубий Қозоғистоннинг Сирдарё ҳавзасида аниқланган дафн иншоотлари билан муайян ўхшашликлар борлигини кўрсатган.

Бу ўхшашликлар бронза даврида Марказий Осиёнинг турли ҳудудларида яшаган аҳоли ўртасида маданий алоқалар ва умумий анъаналар мавжуд бўлганидан далолат бериши мумкин. Бироқ ёдгорликнинг аниқ даври ва маданий мансублиги ҳақидаги якуний хулосалар материаллар комплекс ўрганилганидан сўнг чиқарилади.

photo_2026-09-04_17-58-07

Ҳозирда академия мутахассислари экспедицияда тўпланган материалларни дастлабки қайта ишлаш ва ҳужжатлаштириш билан шуғулланмоқда.

Кейинги босқичда қабрлар, инсон қолдиқлари ва дафн анжомларини батафсил ўрганиш, зарур лаборатория тадқиқотларини ўтказиш режалаштирилган. Натижалар ёдгорлик санасини аниқлаштириш ҳамда унинг Хоразм ва туташ ҳудудлардаги бронза даври археологик маданиятлари орасидаги ўрнини белгилашга ёрдам беради.