«Оқ каскалар» кўнгиллилар ташкилоти Сурияда 2014 йилда, фуқаролик уруши даврида пайдо бўлган. У инсонпарварлик ёрдами етказиш билан шуғулланди, ҳарбий ҳаракатлар зонасидан тинч аҳоли эвакуациясини амалга оширди, вайроналарни демонтаж қилди ва ҳалок бўлганларни дафн этди. 2024 йил декабр ойида Башар Асад тузуми қулаганидан бери у фуқаролар уруши қурбонларининг биродарлик қабрларини қидирмоқда ва ҳалок бўлганларни аниқлаш ҳамда қайта кўмиш билан шуғулланмоқда. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, жазо амалиётлари пайтида режим томонидан ўлдирилган 150 мингга яқин одам муносиб дафн этилмаган.

Дамашқ яқинидаги Адра шаҳрида жойлашган биродарлик қабридан жасадларнинг эксгумацияси
Emin Sansar / Anadolu / Getty Images
Адра ва унга қўшни бўлган Сейд-Най шаҳрида Асадлар режимининг «сиёсий» қамоқхоналари жойлашганди. «Оқ каскалар»нинг тахминига кўра, умумий қабрларга қатл қилинган ёки қийноққа солиниб ўлдирилган маҳбуслар дафн этилган.
Дамашқдан тахминан 40 километр масофадаги Ал-Кутайфа биродарлик қабристонининг юқоридан кўриниши
Narciso Contreras / Anadolu / Getty Images
Дамашқдаги «Ал-Мужтаҳид» шифохонаси ўликхонасида «Седная» «сиёсий» қамоқхонаси маҳбусларининг қолдиқлари
Mohammed Nammoor / Anadolu / Getty Images
Дамашқдаги «Ал-Мужтаҳид» шифохонасида таниб олиш учун осилган жасадларнинг фотосуратлари 
Chris McGrath / Getty Images
«Оқ каскалар» Дамашқ чеккасидаги Сабин туманидаги уйларнинг ертўлаларидан ўнлаб одамларнинг қолдиқларини топди.
Omar Albam / AP / Scanpix / LETA