Ўзбекистон | 17:34 / 17.03.2025
1274
2 дақиқада ўқилади

Апрелда Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда

4–5 апрел кунлари Silk Road Samarkand конгресс марказида биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади. Форумда жаҳон етакчилари, сиёсатчилар, экспертлар ва фаоллар Марказий Осиё ва дунё дуч келаётган долзарб иқлим муаммоларини муҳокама қилишади.

«Марказий Осиё глобал иқлим муаммоларига дуч келмоқда: умумий фаровонлик учун бирлашиш» мавзуси остидаги форум экологик барқарорлик, яшил иқтисодий ривожланиш ва иқлим барқарорлиги бўйича мулоқотни илгари суриш учун юқори даражадаги платформага айланади. Асосий эътибор минтақавий ва халқаро ҳамкорликка қаратилган. Иқлим форуми қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш, сув ресурсларини комплекс бошқариш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва барқарор шаҳар тараққиёти каби асосий йўналишлар бўйича эксперт панеллари, ялпи сессиялар ва сиёсий мулоқотларни таклиф қилади.

«Муҳокаманинг асосий мавзуларидан бири глобал миқёсдаги экологик ҳалокатнинг яққол намунаси бўлган Орол денгизи инқирозидир. Мутахассислар ва ҳукумат вакиллари зарар кўрган ҳудудларда ерларни тиклаш, чўлланишга қарши курашиш ва иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини камайтириш бўйича барча ечимларни кўриб чиқади.

Форумда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи, БМТ, халқаро молия институтлари ва етакчи экология ташкилотлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳудуднинг яшил трансформацияси ва барқарор ривожланишига умумий садоқатни тасдиқлайди», дейилади эковазирлик хабарида.

Тадбирнинг асосий натижаси Самарқанд форумининг якуний ҳужжати — «Яшил» ривожланишнинг Минтақавий концепцияси тақдимоти бўлиб, у иқлим ўзгариши соҳасида Марказий Осиё давлатларининг ягона минтақавий қарашларини шакллантиришга асос солади. Унда етакчи халқаро ташкилотларнинг минтақадаги экологик муаммоларни ҳал қилиш борасидаги ёндашувлари баён қилинади.

Форум ҳақида мазкур расмий сайтдан кўпроқ маълумот олиш мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Haval бренди ўз автомобиллари учун фоизсиз муддатли тўловни жорий этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти