Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Татаристон Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантини ишга жалб этмоқчи
Татаристоннинг йирик иқтисодий зонаси "Алабуга" ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Фото: Миграция агентлиги
Миграция агентлиги раҳбарияти ушбу корхонада вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртлар билан учрашиб, уларнинг яшаш, овқатланиш ва меҳнат шароитларини ўрганди. Ҳозирда жамиятда 1150 нафар ўзбекистонлик фаолият олиб бормоқда.
Ўтказилган учрашувлар натижасида, иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган "Алабуга" корхонаси ва Миграция агентлиги ўртасидаги келишувга кўра ўзбекистонлик мутахассислар учун қўшимча 10 минг бўш иш ўрнига талаб олинди.
Агентлик томонидан ушбу янги иш ўринлари борасидаги танлов ҳақида эълон жойлаштирилади.

Мавзуга оид
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025
6000 фунт ойлик, қалбаки таклифнома ва ғойиб бўлган «менежер». Сохта иш эълонлари ортидаги фирибгарлик схемаси
20:21 / 27.11.2025
Иш самарадорлигини пасайтирувчи 5 омил
15:41 / 13.11.2025