Россия ва Тожикистон ҳарбий соҳада Стратегик ҳамкорлик дастурини имзолади
Россия Тожикистонда жойлашган ўз ҳарбий базаси имкониятларидан фойдаланган ҳолда минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлашга ўз ҳиссасини қўшишда давом этиши таъкидланди.

Фото: Ведомости
Россия ва Тожикистон икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ҳамда уни 2028 йилгача амалга ошириш режасини имзолади. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Москвага расмий ташрифи чоғида бу борадаги ҳамкорлик тўғрисида Россия президенти Владимир Путин билан келишиб олди, деб хабар қилди унинг матбуот хизмати.
Путин матбуотга берган баёнотида Раҳмон билан музокаралар чоғида Марказий Осиёдаги хавфсизлик масалалари, хусусан, Афғонистон ҳудудидан келаётган таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилинганини таъкидлади. Россия президенти таъкидлаганидек, унинг мамлакати минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлашга, жумладан, Тожикистонда жойлашган 201-Россия ҳарбий базаси имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.
Сиёсатчи 2023 йилда республиканинг тоғли ҳудудида чегара пости очилганини ҳам эслатиб ўтди. Бу иншоот Россия бюджети ҳисобидан қурилган бўлиб, энг замонавий техник воситалар ва қуроллар билан жиҳозланган.
«Бугун биз бу йўналишда ишлашни давом эттиришга келишиб олдик», деб хулоса қилди Путин.
Президентнинг қўшимча қилишича, томонлар мудофаа, ҳарбий-техникавий, терроризмга қарши ва гиёҳвандликка қарши ҳамкорликни чуқурлаштиришга ҳам келишиб олган.
Имомали Раҳмон Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик мавзусига ҳам тўхталди. Унинг қайд этишича, Россия ва Тожикистон махсус хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида яқин ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган ва бу ўтган йилда аниқ натижаларни берган. Сиёсатчи бу борадаги ўзаро ҳамкорлик терроризм, экстремизм, радикализмнинг кўринишлари, трансчегаравий уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик ва гиёҳванд моддалар савдоси каби кенг кўламли масалаларни қамраб олганини айтди.
Тожикистон раҳбари Путин билан музокаралар натижаларидан қониқиш ҳосил қилганини алоҳида таъкидлади.
«Тожикистон бундан кейин ҳам Тожикистон-Россия иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларининг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга интилади», деб хулоса қилди Раҳмон.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нетаняҳу: ҲАМАС билан музокаралар энди ўт очиш тўхтатилмасдан давом этади
Жаҳон | 05:34
-
Яқин 75 йил ичида денгиз сатҳи уч метрга кўтарилиши мумкин — олимлар
Фан-техника | 00:12
-
ЕИ давлатлари «Озодлик радиоси» учун муқобил молиялаштириш манбаларини қидиради
Жаҳон | 23:38 / 18.03.2025
-
Путин Украина энергетика объектларига 30 кун зарба бермасликни қўллаб-қувватлади ва «ҳарбийларга тегишли буйруқ берди»
Жаҳон | 23:07 / 18.03.2025
Мавзуга оид

22:02 / 18.03.2025
Хитой урушдан кейин Украинани тиклашга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

21:42 / 18.03.2025
Латвия Россия ва Беларус чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пунктини пиёдалар учун ёпди

20:16 / 18.03.2025
Санкциялар юмшатилса ҳам Ғарб Россияга панд бериш учун сабаб топади – Путин

19:08 / 18.03.2025