Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореянинг Улсан шаҳар мэрияси орқали Ўзбекистон фуқароларига соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади
Улсан шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда. Битирувчилар уч ойлик касбий тайёргарлик ва тил ўрганиш курсларини тамомлагандан сўнг меҳнат визаси олинади ва ишга жойлаштирилади. Бундай механизм пилот лойиҳа сифатида биринчи марта қўлланмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Кореянинг Улсан шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Учрашувда кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини шаҳардаги йирик саноат объектларига жалб этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ким Ду Гём Корея Республикаси тарихида илк бор Ўзбекистон фуқароларига шаҳар мэрияси орқали соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари кўзда тутилаётгани ҳақида хабар берган.
Хусусан, Улсан шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда. Битирувчилар уч ойлик касбий тайёргарлик ва тил ўрганиш курсларини тамомлагандан сўнг меҳнат визаси олинади ва ишга жойлаштирилади. Бундай механизм пилот лойиҳа сифатида биринчи марта қўлланмоқда. Мэр Ким Ду Гём агар натижа ижобий бўлса, бошқа шаҳарлар ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу механизмни жорий этиши мумкинлигини маълум қилган.
Корея Республикаси вакиллари Ўзбекистон томонининг Улсан корхоналарида Ўзбекистон фуқароларини оилалари билан биргаликда, агар улар ноқонуний ҳолга келиб қолмаган бўлса, ташкилий равишда ишга жойлаштириш имконияти ҳақидаги сўровини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Корея иқтисодиётининг саноат ва бошқа тармоқларига ишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан қатор келишувларга эришилган.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:50 / 02.02.2026