Ўзбекистон | 07:49 / 19.03.2025
2590
2 дақиқада ўқилади

Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар лавозимлари ИИВга ўтказилди

Бош прокуратурада Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Д.Қодиров бошчилигида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.

Фото: Бош прокуратура

Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, соҳага масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва масъул ходимлари, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлари ва ички ишлар бўлинмалари бошлиқлари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда қарорлар мазмун ва моҳияти тўлиқ ёритилиб, криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш ва манзилли назорат тадбирларини амалга ошириш орқали маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни таъминлаш, бу борада "маҳаллабай" манзилли чоралар натижадорлигини оширишнинг янгича механизмлари кўрсатиб ўтилди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар аниқ рақамлар ҳамда мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, жиноятлар оғирлик даражаси ва тоифасига асосан “республика–вилоят–туман” даражаси тамойили асосида сўров, мувофиқлаштириш ва қатъий назорат тизими йўлга қўйилиши таъкидланиб, масъулларга бу борада аниқ топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар лавозимлари ва 2 000 та штат бирлигини Ички ишлар вазирлиги тузилмасига ўтказилганлиги маълум қилиниб, ички ишлар органлари томонидан вояга етмаганлар билан “Оила – маҳалла – мактаб” тамойили асосида манзилли ишлаш йўналишида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти