Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида чўмилиш вақтида 13 ёшли Муҳаммад Ғайратнинг чўкаётганини кўрган Яккасарой тумани Ички ишлар органлари ФМБ Пост-патрул хизмати инспектори Расул Жўраев бир лаҳза ҳам иккиланмай ўзини сувга ташлади.

Инспекторнинг тезкор ҳаракати натижасида бола сувдан соғ-саломат ҳолда олиб чиқилди ва унинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимининг бу ҳаракати инсон ҳаётини асраб қолиш йўлидаги юксак масъулият, жасорат ва фидойилик намунаси бўлди.

Расул Жўраевнинг мардлиги ва касбий бурчга садоқати юксак эътирофга лойиқ экани таъкидланмоқда.