Қатор ҳудудларда адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
Андижон, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида адвокатлар ноқонуний пул олаётганида ушланди.

Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бўстон туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг адвокат стажёри ҳамда бошқа шахс ўзаро келишган ҳолда, ўзганинг номида бўлган 34 сотих нотурар ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 34 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Бектемир туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 184- ва 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4 нафар фуқарони жавобгарликка тортмаслик ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу пул маблағини адвокатнинг кўрсатмасига асосан, унинг муқаддам судланган таниши олган вақтида ушланди.
Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Пешку туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати 2024 йилда жиноят ишлари бўйича мазкур туман суди томонидан судланган фуқарога оид ишни кассация инстанциясида кўрилиши жараёнида унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш масаласини суд тизимидаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг муқаддам судланган ишчиси Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Тергов бўлими иш юритувида бўлган, Жиноят Кодексининг 131-моддаси билан пойтахтдаги SPA-салонлардан бирининг бошқарувчисига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали тергов жараёнида тугатишга кўмаклашиш эвазига ўзининг таниши орқали 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, адвокатлик бюроси ишчиси ушбу масалани ўзи ишлаётган адвокатлик бюроси адвокати орқали ҳал қилиб беришни режалаштирганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва бюро адвокати ҳам мазкур пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, адвокатлик бюроси ишчиси SPA-салон бошқарувчисидан муқаддам 4500 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин “Ялта 2.0”га эриша оладими? Қримдаги конференцияда нима бўлган?
Жаҳон | 19:20
-
АҚШ Хитойга тегишли 50 та компанияни санкциялар рўйхатига қўшди
Жаҳон | 19:04
-
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш қисқарди
Ўзбекистон | 18:32
-
Энди шаҳарсозлик қонунчилигининг одам ўлимига сабаб бўлган тарзда бузилиши жиноий жавобгарлик келтириб чиқаради
Ўзбекистон | 18:29
Мавзуга оид

11:50 / 25.03.2025
Ҳудудларда салкам 100 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди

10:50 / 12.03.2025
Фарғонада нарколаборатория фош этилди

10:09 / 11.03.2025
195 минг қалбаки долларнинг муомалага киритилиши олди олинди

17:35 / 10.03.2025