Зеленский: Россия Украина инфратузилмасига ҳужум қилишда давом этмоқда
Кремл Украинанинг энергетика инфратузилмасига 30 кун давомида ҳужум қилмаслик тўғрисида эълон қилган келишувига қарамай, Зеленский осмонда 40 та УУА борлигини ва хусусан улардан бири Сумидаги касалхонага тўғридан тўғри келиб урилгани ҳақида хабар берди.

Фото: Украина президенти офиси
«Ҳозир кўплаб минтақаларда Россияга аслида нима кераклиги эшитилмоқда. 40 га яқин "шаҳедлар" осмонимизда, ҲҲМ ишламоқда», деб ёзди Украина президенти Володимир Зеленский 19 март, чоршанбага ўтар кечаси Кремл Россия президенти Владимир Путин Оқ уй раҳбари Доналд Трампнинг Россия ва Украина 30 кун энергетика тизимига зарба беришдан воз кечгани ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлаги тўғрисидаги баёнотидан кейин.
Зеленский, шунингдек, «айниқса, фуқаролик инфратузилмасига» зарбалар ҳақида хабар берди. «Сумидаги касалхонага "шаҳед" томонидан тўғридан тўғри зарба берилди, Донецк областидаги шаҳарларга зарбалар, ҳужумкор дронлар ҳозирда Киев, Житомир, Суми, Чернихив, Полтава, Харкив, Кировоҳрад, Днипропетровск ва Черкасск вилоятлари осмонида», деб ёзди у.
Украина президенти Россияга қарши янги санкциялар қўллаш, Украинага кўпроқ ёрдам кўрсатиш, «иттифоқчиларни мустаҳкамлаш» ва тўрт йилдан буён ўзини Россия ҳарбий агрессиясидан ҳимоя қилиб келаётган ўз мамлакати учун хавфсизлик кафолатлари устида иш олиб боришга чақирди. «Бугун Путин ўт очишни тўлиқ тўхтатиш бўйича таклифни амалда рад этди. Бутун дунё Путиннинг урушни узайтириш бўйича ҳар қандай уринишларини рад этиши тўғри бўларди», — қўшимча қилди Зеленский.
Канада бош вазири Володимир Зеленскийни G7 саммитига таклиф қилди
Канада бош вазири Марк Карни Украина президенти Володимир Зеленскийни 15-17 июн кунлари Алберта провинциясининг Кананаскис шаҳрида бўлиб ўтадиган G7 саммитига таклиф қилди. Бу ҳақда 17 март куни Канада ҳукумати вакили AFP'га маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта бош вазир лавозимига киришган Карни 16 март куни Украина раҳбари билан гаплашган. «Президент Зеленский июн ойида Албертада бўлиб ўтадиган G7 йиғилишига таклиф қилинди», — деди у.
Аввалроқ Марк Карни суҳбат чоғида Зеленский унга «Украина мудофааси ва глобал тинчликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида» янгиланган маълумотларни тақдим этганини маълум қилганди. «Канада Украинанинг Россия агрессиясига қарши эркинлик учун курашини қатъий қўллаб-қувватлайди», — дея қўшимча қилди у.
Володимир Зеленский, ўз навбатида, Карни билан суҳбатни «яхши ва мазмунли» деб атади ва Канадага кўрсатган ёрдами, хусусан, мудофаа пакетлари ва Украина энергетика секторини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирганини қўшимча қилди. У, шунингдек, Карнини Москвага босимни кучайтириш кераклиги ҳақида «яхши фикрлар» айтгани учун мақтади.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШга ишлаш учун юборилиши мумкин
Ўзбекистон | 08:33
-
“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсум ғолиб лойиҳалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 08:10
-
ЕИ АҚШ товарларига жавоб божлари жорий этишни апрел ўрталарига қолдирди
Жаҳон | 00:51
-
Эрдўған мухолифатни Истанбул мэрининг ҳибсга олинишини сиёсийлаштиришда айблади
Жаҳон | 00:19
Мавзуга оид

22:06 / 20.03.2025
Британия разведкаси: Россия армиясининг Украинадаги йўқотишлари 900 минг кишига етди

21:54 / 20.03.2025
Евроиттифоқ Россия активларини мусодара қилиш муҳокамасини тўхтатди

20:30 / 20.03.2025
Кремл: Россия ва АҚШ 24 март куни ғалла битимини тиклаш бўйича музокаралар ўтказади

20:27 / 20.03.2025