Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари тайинланди
Тоғ-кон саноати ва геология вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик марказий аппарати, тизимости корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилган.

Унда Рустам Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига, Аъзам Қодирхўжаев Геология фанлари университети ректори лавозимига тайинлангани маълум қилинган.


Шу билан бирга, йиғилишда давлат раҳбари томонидан соҳага берилаётган эътибор сабаб қатор ютуқлар қўлга киритилаётгани, катта лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилган.
Бундан ташқари, соҳада кадрлар тайёрлашга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда таълимда янги марраларни забт этиш муҳим аҳамиятга эга экани, инсон ресурсларини тўғри бошқариш катта натижаларга эришишга хизмат қилиши таъкидланди.
Мавзуга оид
20:05 / 09.06.2026
Президентга тоғ-кон саноати ва геологияда рақамли технологияларни жорий қилиш режалари тақдим этилди
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
22:05 / 04.04.2026
Шавкат Мирзиёев геология соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади
18:23 / 04.04.2026