Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли нефт сақлаш омборида рўй берган ёнғин оқибатида уч киши жароҳатланган.

ФВВ хабарига кўра, 15 сентябр куни соат 10:30 да 112 тизимидан Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, «Чўлқувар» МФЙ ҳудудида жойлашган Қоровулбозор нефт маҳсулотларини сақлаш омборидаги сиғим (резервуар)лардан бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан тезкорлик билан қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:18 да ўчирилди. Ёнғинни бартараф этишга 14 та қутқарув бўлинмаси жалб этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, омбордаги ёқилғи сиғими (резервуар) ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида 3 киши турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари олиб Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Қоровулбозор нефт омборидаги резервуарлардан бири. Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ раҳбарияти ва ҳамкор хизмат ходимлари воқеа жойига чиққан.