20 сентябр куни соат 21:30 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек ва Шукур Бурхонов кўчалари кесишган чорраҳада икки автомобил тўқнашди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, 2004 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги BYD автомобили 1981 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарган Cobalt билан тўқнашган.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ва автомобилларга етказилган зарар миқдори ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.

ЙҲХБ ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.