Путинга огоҳлантириш ёки Эрон билан музокаралар: МРБ раҳбари нега Москвага келди?
|17:52 / 27.08.202624 8787 мин
Бир неча кун олдин АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ратклифф эълон қилинмаган ташриф билан Москвага келди. Кремл буни «махсус хизматлар тармоғидаги алоқалар» билан изоҳлади, Трамп эса Украина билан музокараларга ишора қилди.
25 август куни Марказий разведка бошқармаси (МРБ – CIA) директорининг Ратклиффнинг Москвага учиб келгани ҳақида бир вақтнинг ўзида бир нечта Америка нашрлари хабар берганди. Бу ҳақда АҚШнинг ўзида расмий маълумот берилмаган. Бироқ Flightradar24 маълумотлари Америка ҳарбий самолётининг Москванинг «Внуково» аэропортига қўнгани ва у ерда қарийб тўққиз соат бўлганини қайд этди.
Бу Америка разведкаси раҳбарининг сўнгги беш йилда Россия пойтахтига маълум бўлган илк ташрифидир. Бунга қадар 2021 йил ноябрида – Россия Украинага кенг кўламли босқинни бошлашидан тахминан уч ой олдин МРБнинг ўша пайтдаги раҳбари Вилям Бернс Путин билан учрашганди.
BBC нашри ушбу ташриф мақсадлари ҳақида «Вашингтоннинг огоҳлантиришдан тортиб, Россияни Эрон билан музокараларга жалб қилишгача» бўлган фаразларни жамлади.
Financial Times ва Axios нашрларининг маълумотларига кўра, америкаликлар МРБ делегациясининг Москвага сафари ҳақида Киевни олдиндан огоҳлантирган. Шу боис Украинадан 24 августдан 26 августгача Москва, Петербург ва Россиянинг шимолий ҳудудларига ҳужумларни тўхтатиб туришни сўраган.
Кремлнинг талқини
26 август куни тонгда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Америка разведкаси раҳбари Москвага учиб келганини тасдиқлади. Песковнинг маълум қилишича, Ратклифф Россияга «махсус хизматлар ўртасидаги алоқалар» учун ташриф буюрган.
Шунингдек, Песков Ратклифф Путин билан учрашмаганини айтди. У ташрифнинг бошқа тафсилотларини келтирмади.
Сергей Наришкин / Фото: Reuters
Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин эса ҳафта бошида Москвада МРБ директори Жон Ратклифф билан «ишчи даражадаги учрашув» ўтказганини
«Буларнинг ҳеч бири эмас. Бу ўзига хос қисман одатий жараён. Одамларнинг ҳафсаласини пир қилаётганимдан афсусдаман. Биз Украинадаги уруш тугашини хоҳлаймиз. Агар мен президент бўлганимда бу уруш ҳеч қачон бошланмас эди», деб жавоб берди Трамп.
Сўнгра Трамп қўшимча қилди: «Жон Ратклифф – ажойиб инсон. Биз бу уруш тугаши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширяпмиз».
Эскалацияни жиловлаш
Ташриф ҳақида ғарб нашрлари илгари сурилаётган асосий версия – бу Вашингтон томонидан «эскалация устидан назорат» ўрнатишга уринишдир.
«Жон Ратклифф кўп саёҳат қилмайди. У Трамп уни исталган вақтда чақириб олиши мумкин бўлган Оқ уйга яқинроқ бўлишни афзал кўради. Демак, бу сафар анча муҳим аҳамиятга эга бўлган», дейди The Economist'нинг Вашингтондаги бюроси раҳбари Шашанк Жоши.
Трамп ва Ратклиф / Фото: Reuters
«Агар фараз қиладиган бўлсам, менимча гап катта эҳтимол билан эскалацияни бошқариш ва Россиянинг у ёки бу ҳаракатлари, жумладан, НАТОга нисбатан мумкин бўлган ниятлари ҳақидаги разведка маълумотларидан хавотир ҳақида бормоқда», деб таъкидлади журналист.
У Германия аэропортларида портловчи модда ортилган, Россияники деб тахмин қилинаётган дронлар билан боғлиқ сўнгги ҳодисаларни эслатиб ўтди. Шу муносабат билан Ратклифф олдида россиялик ҳамкасбларига «тийиб турувчи сигнал» етказиш вазифаси турган бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Жоши.
Ратклифф Путинга «огоҳлантириш» етказиш учун келгани ҳақидаги версияни Wall Street Journal ҳам илгари сурди. Нашр маълумотларига кўра, АҚШ – Россия сафарбарликка тайёргарликнинг дастлабки босқичларида экани, шунингдек, альянсга аъзо давлатлардан бирига қарши провокация уюштирмоқчи экани ҳақида разведка маълумотларини олган.
Шунингдек, газета АҚШ Миллий разведкаси директорининг собиқ ўринбосари Бет Сеннернинг сўзларидан иқтибос келтиради: «Эҳтимол, мақсад – «Биз нимани ният қилганингизни биламиз, яхшиси бундай қилманг», деб айтиш бўлгандир».
АҚШ ҳарбий хаво кучларининг Boeing C-17 Globemaster III самолёти
Таҳлилчиларга кўра, Ратклифф самолётининг Ригада тўхташи ва кейин Москвага Латвия пойтахти орқали учгани алоҳида аҳамиятли. Яъни шу ҳолатлар ҳам ташрифнинг мақсади – Болтиқбўйи мамлакатларига нисбатан «Россиянинг эҳтимолий таҳдидлари» эканини тахмин қилишга асос бўлади.
Эрон билан музокаралар
Ратклиффнинг эълон қилинмаган ташрифи сабабларидан бири сифатида Россияни АҚШ-Эрон музокараларига жалб қилишнинг эҳтимолий истаги ҳам тилга олинмоқда.
Бу ҳақда АҚШ Миллий разведкаси директорининг собиқ ўринбосари Бет Сеннер маълум қилди. Унинг фикрича, гап Теҳрон билан сулҳ тузиш ва бу жараёнга қўшимча иштирокчиларни жалб қилиш ҳақида кетган бўлиши мумкин.
Сеннернинг ҳисоблашича, МРБ директори Кремлнинг Эронга кўрсатаётган ёрдами масаласини кўтарган бўлиши мумкин. Чунки шу кунларда Вашингтон Теҳрон билан савдо-сотиқни давом эттираётган мамлакатларга қарши «қақшатқич санкциялар» киритган.
CNN телеканали ҳам Ратклиффнинг Москвага ташрифини – молия вазири Скотт Бессент эълон қилган Эронга қарши «Иқтисодий қувғинди» операцияси билан боғлади.
Маҳбусларни озод қилиш
Ратклиффнинг Москвага тўсатдан ташриф буюришининг яна бир версияси — Россия ва АҚШ ўртасидаги навбатдаги маҳбуслар алмашинуви бўйича музокаралар бўлиши мумкин.
Кремл, Москва / Фото: AP
Масалан, Россия кучишлатар тузилмаларига яқин бўлган каналлардан бири – Россия гиёҳванд моддалар контрабандаси иши бўйича жазо ўтаётган америкалик Марк Фогелни пул ювишда айбланаётган россиялик Александр Винникка алмаштирганига эътибор қаратган.
«Ostorojna Media» озод этилиши мумкин бўлган маҳбуснинг исмини ҳам айтди: у 2026 йилда қурол сақлагани учун беш йилга ҳукм қилинган америкалик Чарлз Зиммермандир.
Шу ойнинг бошида, 11 август куни Россияда судланган америкалик - алмашувсиз, «эзгу ният белгиси» сифатида озод қилинганди. У ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилгани учун 10 йилга қамалган собиқ денгиз пиёдаси Роберт Гилман эди.