АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет АҚШнинг Ямандаги ҳарбий зарбалари ҳақидаги маълумотлар сизиб чиққани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Пентагон раҳбаридан журналист тасодифан «Ансор Аллоҳ» исёнчи ҳаракатидан ҳусийчиларга берилган зарбаларни муҳокама қилаётган махфий чатга киритилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериш сўралди. Ҳегсет хабарларда ҳеч ким ҳарбий режалар юбормаганига ишонтирди.
24 март куни Atlantic журнали муҳаррири Жеффри Голдберг АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари уни Ямандаги ҳусийчилар позицияларига зарба бериш муҳокама қилинаётган ҳукуматнинг махфий чатига адашиб қўшиб қўйганини айтди. Голдбергнинг сўзларига кўра, суҳбатда Яманга режалаштирилган зарбалар ҳақида олдиндан хабар берилиб, аниқ вақт кейинчалик ижтимоий тармоқларда портлашлар ҳақидаги биринчи хабарларга мос келган.
Аввалроқ Уолтц АҚШнинг ҳусийчиларга зарбалари оқибатларини айтиб ўтган эди.















