Samsung Electronics Co., Ltd. янги Galaxy А моделларини тақдим этди: Galaxy А56 5G, Galaxy А36 5G ва Galaxy А26 5G. Galaxy А моделлари инновацион AI функцияларини, жумладан, ижодкорликнинг янгича қирраларини кашф этувчи, фойдаланувчилар қалбидан жой олган AI қулайликларини тақдим этади. Бундан ташқари, қурилмалар юқори ишончлилик ва чидамлиликни, шунингдек, қурилмалардан хавфсиз ва узоқ муддат фойдаланишни кафолатлайдиган хавфсизлик ва махфийлик имкониятларини таъминлайди.

“Янги Galaxy А моделлари “Ҳамма учун AI” миссиямизни амалга оширишда муҳим қадамдир, чунки у Galaxy mobile AI’нинг ажойиб имкониятларини бутун дунё бўйлаб янада кўпроқ одамларга тақдим этади” — деди Samsung Electronics компанияси президенти ва мобил технологиялар бўлими раҳбари ТМ Ро, — “Ушбу ажойиб янги функциялар ва имкониятлар билан биз хавфсиз, ишончли ва жозибадор мобил қулайликларни тақдим этган ҳолда Galaxy А моделларининг чексиз ижодий салоҳиятини очиб беришдан хурсандмиз”.

Мураккаб қидирув ва ижодкорлик учун ажойиб AI

Awesome Intelligence — бу Galaxy А56 5G, Galaxy А36 5G ва Galaxy А26 5G қурилмалари учун махсус чиқарилган биринчи мураккаб мобил AI бўлиб, у фойдаланувчиларга кучли, жозибали ва қулай AI имкониятларини тақдим этади. One UI 7 даги янги Awesome Intelligence функциялари эса Galaxy А фойдаланувчиларига ажойиб қидирув ва визуализация имкониятларини беради.

Яхшиланган Google орқали “Айлана чизиб қидириш” телефон экрани ёрдамида излашни энди янада осонлаштиради. Охирги янгиланишлар эса қидирув функциясини тезкор ва контекстли қилади, яъни экранда телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ва URL манзиллари автоматик аниқланиб, фойдаланувчиларга бир мартагина босиш орқали тегишли амалларни бир зумда бажаришга ёрдам беради. Шунингдек, янгиланишлар ичида “Мусиқа излаш” функцияси ҳам бор. Бу сизга яқин атрофдан ёки қурилмангиздан чиқаётган овоз ёки ҳатто хиргойи қилганингизда ҳам мусиқани аниқлаш имконини беради. Кўп тилларни қўллаб-қувватлайдиган ушбу мусиқани қидириш функцияси жараённи анча осонлаштиради. Фойдаланувчилар энди мусиқа номи ниҳоят хаёлига келиб қолишини кутиб ўтиришлари шарт эмас.

Galaxy А моделлари барча қурилмаларда 50 мегапикселли кучли учта камерали тизимга ҳамда ёрқин ва тиниқ селфи учун Galaxy А56 5G ва Galaxy А36 5G смартфонлари 10 битли HDR олд камераларига эга ижодкорларга мўлжалланган воситалар ёрдамида камера имкониятларини кейинги босқичга олиб чиқади. Galaxy А56 5G 12 мегапикселли ультра кенг объективли илғор камерага эга ва бутун Galaxy А моделлари ақлли визуал таҳрирлаш орқали ижодкорликни янгича ва қизиқарли имкониятлар билан бойитади.