Олимлар Сибир куйдиргисининг охирги босқичини ҳам даволаш усулини аниқлади
Сибир куйдиргисининг илк белгилари гриппга ўхшаш бўлгани учун уни аниқлаш қийин, бу эса кўпинча ташхиснинг кеч қўйилишига олиб келади.

Фото: AP
Питтсбург университети олимлари Сибир куйдиргисининг сўнгги босқичларини даволашда ютуққа эришиб, ҳужайраларнинг якуний шикастланишини қайтариш имкониятига эга усулни ишлаб чиқди. Тадқиқот натижалари Nature Microbiology илмий журналида чоп этилди.
Қайд этилишича, тадқиқотчилар ўсиш омиллари коктейли Сибир куйдиргиси токсинлари томонидан шикастланган ҳаётий муҳим ҳужайра йўлларини қайта фаоллаштира олишини аниқлаган. Ушбу ёндашув аллақачон сичқонлар устида ўтказилган тажрибаларда самарадорлигини кўрсатиб, касаллик «қайтмас нуқта»га етганидан кейин ҳам жонзотларининг яшаб қолиш эҳтимолини оширган.
Мутахассисларни энг кўп ташвишга солаётган нарса Bacillus anthracis бактериясининг биологик қурол сифатида қўлланиш эҳтимолидир.
«Сибир куйдиргисининг илк белгилари гриппга ўхшаш бўлгани учун уни аниқлаш қийин, бу эса кўпинча ташхиснинг кеч қўйилишига олиб келади. Касаллик сўнгги босқичга ўтганида эса замонавий даволаш усуллари деярли самарасиз бўлиб қолади», — дейди тадқиқот муаллифлари.
Тадқиқотчилар Сибир куйдиргисининг ҳалокатли токсини асосий ферментлардан бири MEK’ни инактивация қилиб, муҳим ҳужайра жараёнларини издан чиқаришини аниқлаган. Бироқ клиник қўллаш учун тасдиқланган учта ўсиш омили комбинацияси зарарланган ERK ва p38 йўлларининг фаолиятини тиклашга муваффақ бўлган, бу эса олимлар учун кутилмаган натижага айланган.
Ҳозирда олимлар жамоаси ушбу усулни инсонлар учун мослаштириш устида ишламоқда, чунки турли ҳужайра типлари ҳар хил ўсиш омиллари комбинациясини талаб қилиши мумкин.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

22:31 / 24.06.2025
Яқин юз йилда қушларнинг 500 дан ортиқ тури йўқолиб кетиши мумкин

00:30 / 23.06.2025
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди

11:46 / 21.06.2025
Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда

01:29 / 04.06.2025