Унда озиқ-овқат маҳсулотлари саноати йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликда ишлаб чиқариш ва экспорт-импортни ташкил қилиш масалалари кенг муҳокама этилди.

Миср томони мамлакатда етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, хусусан мева-сабзавот ва қуруқ мевалар экспортини янада кенгайтириш имкониятларига қизиқиш билдирди.

Ўзбекистондаги турдош компаниялар билан шериклик алоқаларини ўрнатиш мақсадида икки давлат тадбиркорлик субъектлари иштирокида онлайн учрашув ташкил қилишга келишиб олинди.