Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида электр тармоқлари корхонаси ходими қўлга олинди.

Бош прокуратура хабарига кўра, ходим Б.А. фермер хўжалиги раҳбари Ў.Т. билан олдиндан тил бириктириб, фермер хўжалигининг омборхонасидаги 2 дона қўлбола ёғ ишлаб чиқариш ускунасини электр тармоғига ноқонуний улаган.

Бунинг оқибатида 1 миллиард 50 миллион сўмлик электр энергияси ўғирлик йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.