Эрон санкциялар бекор қилиниши эвазига ядровий дастур бўйича музокараларни бошлашга тайёр
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи куч ишлатиш орқали таҳдид қилаётган АҚШ билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишдан маъни йўқлигини айтди.

Фото: Reuters
Эрон ўзига нисбатан жорий этилган санкциялар бекор қилинсагина ядровий дастур бўйича музокаралар ўтказишга тайёр бўлади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ раҳбари Аббос Аракчи маълум қилди.
«Эрон аввалроқ ўзининг ядровий фаолияти тинч характерга эга бўлишини таъминлаш мақсадида Биргаликдаги ҳаракатлар режаси доирасида бир қатор ихтиёрий қадамларни қўйган. Аммо АҚШ бир томонлама тартибда ушбу битимдан чиқди», — дея вазирнинг сўзларини келтиради Меҳр агентлиги.
«Энди бундай тажрибага эга бўлган ҳолда, биз ядровий дастур бўйича музокараларни Эронга қарши деспотик санкцияларни бекор қилиш асосланган ишончни мустаҳкамлаш чоралари эвазига давом эттиришга тайёрмиз», — дейди Аракчи.
Унинг таъкидлашича, БМТ низомини бузган ҳолда куч қўллаш орқали таҳдид қилишда давом этаётган АҚШ билан тўғридан тўғри музокаралар олиб боришдан маъни йўқ. Бироқ Аракчи Теҳрон билвосита музокаралар вариантини ривожлантиришни хоҳлашини қўшимча қилди.
Олдинроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийга мактуб йўллаб, икки ой ичида янги ядровий битим тузиш шартини қўйганди. «Агар Эрон музокара қилмаса, бу жуда ёмон бўлади. Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак. Бошқа вариантлар ҳам бор», деган Америка раҳбари. Эрон президенти Масъуд Пизишкиён бунга жавоб қайтариб, АҚШ билан ядровий дастур бўйича тўғридан тўғри музокараларни рад этди, аммо билвосита алоқалар ўрнатиш имконияти борлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эроннинг ядровий дастурини чеклашни назарда тутган битим 2015 йилда бир қатор давлатлар – АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитой томонидан имзоланиб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси билан тасдиқланган эди. 2018 йилда Трамп Эроннинг ядровий дастури бўйича олинган разведка маълумотларига асосланиб, АҚШни битимдан бир томонлама равишда чиқарган.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Fitch Ratings: Ўзбекистоннинг учта давлат банкини хусусийлаштириш яна кечиктирилиши мумкин
Жаҳон | 15:39
-
«Айрим раҳбарлар тадбиркорларга ёрдам бериш ўрнига, уларга тўсиқ бўлмоқда» – президент
Ўзбекистон | 15:33
-
Xiaomi Redmi A5’ни тақдим этди: кучли камералар ва юқори самарадорлик янги дизайнда
Ўзбекистон | 15:00
-
«Халқаро институтлар бугун самарасиз бўлиб боряпти» – президент глобал иқтисодий ҳолат ҳақида
Ўзбекистон | 14:44
Мавзуга оид

00:47
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди

19:46 / 17.04.2025
Исроилнинг Эронга зарбаси Трамп томонидан қўллаб-қувватланмади

17:23 / 17.04.2025
Айбдорлар «хит паради»да ўзгариш: Трамп илк марта Путинни урушнинг бош айбдори деб атади

16:36 / 17.04.2025