Ўзбекистон | 17:09 / 06.04.2025
24934
3 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 7 апрел, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+17 даража, кундузи +26...+28 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин.Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти