Трамп Хитой учун божларни 145 фоизгача оширди
Американинг Хитойга импорт божлари 125 фоиз эмас, 145 фоизни ташкил этади, дея тушунтирди Оқ уй. Аввалроқ Пекин АҚШга нисбатан божларни 84 фоизга оширган эди.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой товарларига импорт божларини аввал хабар қилинганидан кўра кўпроқ оширди: Оқ уйнинг 10 апрел, пайшанба куни тушунтирганидек, бир кун аввал эълон қилинган 125 фоиз март ойида жорий қилинган 20 фоизга қўшилиши керак, дея хабар бермоқда Ғарб ахборот агентликлари ва ОАВ. Шундай қилиб, Хитой учун жами тарифлар 145 фоизни ташкил қилади.
Трамп йиғимларнинг ошишини Пекиннинг фентанил наркотики савдосига оид ҳаракатсизлиги билан изоҳлади. Шунингдек, у Пекинни жаҳон бозорларига «етарлича ҳурмат кўрсатмаётганликда» айблади.
Аввалроқ, Хитойдан келадиган товарларга божлар икки баравар оширилиб, 20 фоизга кўтарилиши муносабати билан Пекин АҚШдан импорт қилинадиган товарларга божлар 34 фоиздан 84 фоизга ошишини эълон қилган эди.
Сўнгги ҳафталарда Доналд Трамп Қўшма Штатларга, жумладан, Европа Иттифоқидан импорт қилинадиган турли товарларга бир қатор савдо тарифларини жорий қилди. 9 апрел куни АҚШ президенти аксарият давлатлар учун божхона тўловларини 90 кунга тўхтатди, бироқ бу қадам Хитойга таъсир қилмади. Аксинча, Хитой учун 125 фоизлик тарифлар эълон қилинди.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияга марказий осиёлик мигрантлар оқими камайгани айтилди
Жаҳон | 11:27
-
Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади
Ўзбекистон | 11:20
-
“5 та машина билан тўқнашган” – Тошкентда ЙПХдан қочган қора Gentra бўйича қўшимча маълумот берилди
Жамият | 11:18
-
«Бағрикенг жамият – барқарор давлат» тамойили асосида тизим йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 11:05
Мавзуга оид

00:22
Хитойда 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолди

09:43 / 21.04.2025
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди

07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади

16:49 / 20.04.2025