Оқ уй: Сумига зарба - тинчлик зарурлиги ҳақида эслатма
«Сумига қилинган ҳужум Трампнинг бу даҳшатли урушни тугатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари нима учун муҳим паллага тўғри келишини кучли эслатди», — деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили.

Фото: REUTERS
13 апрел, якшанба куни эрталаб Украинанинг Суми шаҳрига қуролли кучлар томонидан берилган ракета зарбаси, сўнгги маълумотларга кўра, камида 34 кишининг ҳаётига зомин бўлгани Украинадаги урушда тинчлик музокаралари зарурлигини «кучли эслатди». Бу ҳақда шу куни, 13 апрел кечқурун АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг расмий вакили Брайан Хюз баёнот берди.
«Бугун Сумига қилинган ракета ҳужуми президент Доналд Трампнинг бу даҳшатли урушга барҳам беришга бўлган уринишлари нима учун ҳал қилувчи паллага тўғри келгани ҳақида аниқ ва кучли эслатма бўлди», — дея унинг сўзларини келтиради AFP.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам худди шундай фикрни айтган эди. «Бу президент Трамп ва унинг маъмурияти нега урушни тугатиш ва мустаҳкам тинчликка эришиш учун кўп вақт ва куч сарфлаётгани ҳақида фожиали эслатма», деди у.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог ўзининг X микроблогида: «Россия қўшинларининг якшанба куни Сумидаги фуқаролик объектларига ҳужуми барча одоб-ахлоқ чегараларини кесиб ўтади», деб ёзди.
«Собиқ ҳарбий сифатида мен мақсадли зарбалар нима эканлигини тушунаман ва улар нотўғри. Шунинг учун ҳам президент Трамп бу урушни тугатиш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда», — дея қўшимча қилди у.
Доналд Трампнинг ўзи Россиянинг Сумига ракета зарбасини изоҳлар экан, буни «даҳшатли воқеа» деб атади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20 / 10.05.2025
Мавзуга оид

14:55 / 08.05.2025
Украина Россиянинг «сулҳнинг биринчи кечаси»даги ҳужумлари ҳақида маълум қилди

10:57 / 07.05.2025
Россия қўшинлари Суми ва Запорижжяга ҳужум қилди

13:24 / 30.04.2025
Оқ уй Amazon'нинг бож миқдорларини ошкор этиш режаларини танқид қилди

17:05 / 24.04.2025