Эрон ташқи ишлар вазири Арағчи Москвага ташриф буюради
Аббос Арағчи ҳафта охирида Кремл билан Эрон ва АҚШ ўртасидаги сўнгги музокараларни муҳокама қилиш учун Россияга келади.

Фото: picture alliance/ZUMAPRESS
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Россияга сафар қилиб, Теҳрон ядро дастури бўйича АҚШ билан сўнгги музокараларни муҳокама қилади. Арағчи ҳафта охирида Москвага келади, деди Эрон ТИВ вакили 14 апрел, душанба куни.
Москвага сафар «Масқатдаги музокаралар билан боғлиқ сўнгги воқеаларни муҳокама қилиш учун фойдаланилади», дейилади Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Telegram-каналида.
Март ойида Bloomberg агентлиги Россия Вашингтонга Эрон билан Ислом Республикасининг ядровий дастури ва минтақадаги антиамерика гуруҳларни қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ масалаларда мулоқот қилишда ёрдам беришга рози бўлганини хабар қилган эди.
12 апрел куни Уммон пойтахти Масқатда Эрон ва АҚШ ўртасида Теҳрон ядровий дастури бўйича биринчи билвосита музокаралар бўлиб ўтди. Америка томонидан АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф, Эрон томонидан эса мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи иштирок этди. Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдий музокараларда воситачи сифатида қатнашди.
Мавзуга оид

23:00 / 21.04.2025
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда

22:13 / 21.04.2025
Трамп: АҚШ ва Эрон яхши музокаралар ўтказди

09:32 / 21.04.2025
Эрон армияси сунъий интеллектга асосланган ўта махфий қуроли борлигини маълум қилди

15:18 / 20.04.2025