Ўзбекистондаги шаҳарга Бобур номининг берилиши Покистонда олқишланди
Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси Бобур мероси яшаб келаётган Покистонда ҳам қўллаб-қувватланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий ва Жанубий Осиё бўйлаб миллионлаб одамларнинг қалбида чуқур акс садо берган қадамни ташлади. У Андижон вилоятидаги янги шаҳарга Бобурийлар салтанатининг буюк асосчиси, ҳам ўзбеклар, ҳам покистонликлар учун суюкли тарихий шахс Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилишини маълум қилди. Бу ҳақда Покистоннинг Islamabad Post нашри ёзди.
Президент Шавкат Мирзиёев буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг беқиёс меросига алоҳида урғу берди. Президент Бобурнинг илм-фан, адабиёт ва маданиятга қўшган улкан хизматларини эъзозлаш, унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида янги шаҳарга «Бобур шаҳри» деб ном беришни таклиф қилди.
«Бобур Мирзо темурийлар Уйғониш даврининг муносиб давомчиси, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт ҳомийси эди. Унинг беқиёс мероси бутун дунёга халқимиз шон-шуҳратини келтирди. Унинг номи билан аталган шаҳарнинг бунёд этилиши унинг бир умрлик орзусининг рамзий тимсоли», деди президент Мирзиёев.
Бобур мероси кўп асрлик тарих, архитектура ва маданият орқали Покистонда яшаб келмоқда. Покистон учун бу бирдамлик ва умумий мероснинг муҳим белгисидир.
Бобур туғилган Андижон вилояти Ўзбекистоннинг энг зич жойлашган ҳудудларидан биридир. Ҳукумат 2021 йилда шаҳарсозликни кенгайтириш ва замонавий турмуш даражасини таъминлаш учун истиқболли янги шаҳар лойиҳасини ишга туширди. Ушбу дадил лойиҳа саккиз босқичда аввал фойдаланилмаган 4 минг гектар майдонда барпо этилмоқда.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илон Маск аста-секин сиёсатдан кетишга ваъда берди
Жаҳон | 00:53
-
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
Жамият | 23:56 / 20.05.2025
-
Путин ва Трамп мулоқоти: бу гал ҳам ҳеч қандай натижа бўлмади
Жаҳон | 23:48 / 20.05.2025
-
Хитой космик станциясидан номаълум микроб штамми топилди
Фан-техника | 23:35 / 20.05.2025
Мавзуга оид

21:58 / 20.05.2025
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

20:47 / 20.05.2025
Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан тор доирада музокара ўтказди

15:07 / 20.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрия ишбилармонлари билан учрашди

08:03 / 20.05.2025