Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Фақат республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек, жума кундузи ва 26 сентябрда кечаси Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Жума куни Тошкент вилоятининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳароратининг аста-секин пасайиши давом этади. Ҳарорат бугун кундузи +26…+30 даражани ташкил этади, жанубий ҳудудларда +31…+33 даражагача бўлади, шанба ва якшанба кунлари аста-секин +22…+25 даражагача, жанубда +27…+30 даражагача пасаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари +9…+14 даража бўлади.
Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 26–27 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Жума кунининг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат асосан кечалари +11…+14 даража, кундузи 25 сентябрда +26…+28 даража бўлади, дам олиш кунлари аста-секин +23…+25 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.

















