Ҳукумат қарори билан «Хоразм вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида»ги вақтинчалик Низом қабул қилинди.
Низом Хоразм вилоятида 2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
- тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 10 млн сўм;
- 1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 15 млн сўм;
- 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 20 млн сўм.
Бунда меҳмонхона камида 2 қаватдан иборат бўлиши лозим.
Меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, тоифали меҳмонхона бўлган тақдирда, камида 5 йил ушбу тоифани сақлаб қолиши лозим.
















