Жей Ди Вэнс Украинадаги вазият бўйича ўзгаришларни кўрмоқда
АҚШ вице-президенти Россиянинг Украинага қарши уруши тўхтатилишига ишонч билдирди. Бироқ, у ҳеч қандай аниқ маълумот бермади.

Фото: Jeff Kowalsky/AFP
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш йўлида ўзгаришларга ишонч билдирди. 18 апрел, жума куни Римда Италия бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув чоғида Вэнс шундай деди: «Биз бу урушни, бу жуда шафқатсиз урушни тугатишимиз мумкинлигига ишонамиз». Бироқ у аниқ тафсилотларни келтирмади.
Аввалроқ Парижда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Вашингтон Украинада ўт очишни тўхтатиш мумкинми ёки йўқми, тез орада бир қарорга келиши кераклигини айтди. «Биз шу ерда ва ҳозир, бир неча кун ичида бу (ўт очишни тўхтатиш келишувига) қисқа муддатда эришиш мумкинми ёки йўқлигини аниқлашимиз керак, чунки бўлмаса, менинг ўйлашимча, шунчаки олдинга қараб ҳаракат қиламиз», — дея унинг сўзларини келтиради AFP.
«Агар шундай бўлса, биз иштирок этамиз. Агар йўқ бўлса, унда... бизда эътибор қаратишимиз керак бўлган бошқа устуворликлар бор», — дея қўшимча қилди Рубио. «АҚШ сўнгги уч йил давомида Украинага ёрдам бермоқда ва биз бу уруш тугашини истаймиз, бу бизнинг урушимиз эмас», — дея қўшимча қилди АҚШ давлат котиби.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:34
Агар Путин келмаган бўлса, демак, Истанбулда қиладиган ишим йўқ – Зеленский

19:34
Путин Туркияга «иккинчи таркиб»ни юборди. Бу нима дегани?

19:17
Путин Истанбул музокараларига жиддий қарамаяптими?

18:18