Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский россиялик артистлар ва спортчиларга нисбатан санкциялар жорий қилди
Украина президенти россиялик маданият ва спорт арбоблари, жумладан Евгений Миронов, Николай Цискаридзе, Юрий Куклачев, Гарик Сукачев ва қўшиқчи Shaman'га нисбатан санкциялар жорий қилди.
Фото: AP
Украина президенти Володимир Зеленский Киев урушни қўллаб-қувватлаганликда айблаган россиялик маданият ва спорт арбобларига нисбатан санкциялар киритди. Тегишли фармон 18 апрел, жума куни Украина давлати раҳбари девонининг сайтида эълон қилинди.
Рўйхатга, хусусан, актёр Евгений Миронов, кинорежиссёр Егор Кончаловский, актриса Ирина Апексимова, ижрочи Никита Жигурда, Shaman номи билан танилган қўшиқчи Ярослав Дронов, цирк артисти Юрий Куклачев, «Универ» юлдузи Виталий Гогунский, артист Оскар Кучера, режиссёр Александр Панкратов-Черный, балет юлдузи Сергей Полунин, "Любэ" гуруҳининг солисти Николай Расторгуев, бард Александр Розенбаум, рок-мусиқачи Игор (Гарик) Сукачев, Роман Чумаков (рэп ижрочи Жиган) ва Ваганова номидаги рус балет академияси ректори Николай Цискаридзе киритилган.
Рўйхатдаги спортчилар орасида қиличбозлик устаси Софя Великая, чанғичи Елена Вялбе, боксчилар Денис Лебедев ва Руслан Проводников, гимнастикачи Никита Нагорний ҳам бор.
Бу шахсларнинг Украинадаги активлари музлатилади ва уларнинг мамлакатга кириши тақиқланди. Улар Украина давлат мукофотларидан маҳрум этилади.
Мавзуга оид
09:29 / 23.03.2026
Писториус: Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш мумкин эмас
17:06 / 21.03.2026
АҚШ Эрон нефтига қўлланилаётган санкцияларни юмшатди. Нега?
13:21 / 17.03.2026
ЕИ Бучадаги қотилликлар учун масъул шахсларга қарши санкциялар жорий қилди
12:14 / 16.03.2026