Исроил-ҲАМАС музокараларида узоқ муддатли сулҳ таклиф этилди
Янги таклиф 5 йилдан 7 йилгача бўлган даврда ўт очишни тўхтатиш, урушни расман тугатишни назарда тутади.

Фото: Ali Jadallah/Anadolu
Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги музокараларда воситачилик қилаётган Миср ва Қатар ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги таклифни илгари сурди, деб хабар берди BBC.
Таклиф «беш йилдан етти йилгача бўлган даврда ўт очишни тўхтатиш, урушни расман тугатиш, Исроил армиясини Ғазодан тўлиқ олиб чиқиб кетиш ва Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик асирлар эвазига гаровга олинган барча исроилликларни озод қилишни» ўз ичига олади.
Қатарнинг «Ал-Арабий Ал-Жадид» газетасининг ёзишича, 20 апрель куни Исроил делегацияси воситачилар билан музокаралар олиб бориш ва ҲАМАС билан музокараларда муваффақиятга эришиш учун Қоҳирага борган. Хабарда айтилишича, делегация кеча Мисрнинг юқори мартабали расмийлари билан учрашган.
Ўтган ҳафта ҲАМАС Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифини рад этди, аммо урушни тугатишни ўз ичига олган кенгроқ келишувни муҳокама қилишга тайёрлигини айтган эди.
Исроил расмийлари ҳозирча янги сулҳ таклифига изоҳ бермади. Бироқ, Исроил армиясини Ғазодан тўлиқ олиб чиқиб кетишни назарда тутувчи аввалги сулҳ таклифларини рад қилиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раиси билан учрашди
Ўзбекистон | 20:55
-
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди
Ўзбекистон | 20:54
-
Хитой Украинадан Москвадаги парад вақтида ҳужум қилмасликни сўраган
Жаҳон | 20:52
-
Кремл Путин Истанбулга бориш-бормаслигига аниқлик киритмаяпти
Жаҳон | 20:49
Мавзуга оид

07:36
Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари: 18 киши ҳалок бўлди

22:02 / 12.05.2025
ҲАМАС гаровдаги сўнгги америкаликни озод қилди

07:41 / 09.05.2025
Ғазодаги ҳукумат: Исроил фаластинликлар изоляцияси учун лагерлар яратишни режалаштирмоқда

17:55 / 08.05.2025