Ўзбекистон Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) вольфрам саноатининг энг нуфузли ташкилоти – Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ITIA)нинг тўлақонли аъзосига айланди.

Фото: Ўзбекистон технологик металлар комбинати
Ўзбекистоннинг мазкур ташкилот аъзолигига қабул қилиниши Олмалиқ кон- металлургия комбинати томонидан 2022 йил декабр ойида Ингичка бойитиш фабрикасининг биринчи навбати ишга туширилиши ва республикада илк маротаба вольфрам таркибли техноген чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси саноат миқёсида йўлга қўйилгани муҳим аҳамият касб этди.
Янги технологиянинг саноатга татбиқ этилиши натижасида 2022 йилнинг август ойида Ингичка конида илк маҳсулот олинди ҳамда бу маҳсулотга халқаро сертификат берилди. 2024 йилда эса Ингичка бойитиш фабрикасининг иккинчи навбати ишга туширилди.
Бугунги кунда эса ЎзТМК йилига 300 тонна вольфрам концентрати ишлаб чиқармоқда.
Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ITIA) 1988 йилда ташкил этилган бўлиб, вольфрам бозорини ўрганиш, тартибга солиш мониторинги ва илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш билан шуғулланади.
Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси вольфрам қазиб олиш, қайта ишлаш ва истеъмол бозорларини чуқур таҳлил қилиш, соҳага рақамли ва аналитик ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, илмий тадқиқотлар ва барқарор ечимларни илгари суриш билан шуғулланади. Бугунги кунда ITIA Япония, Германия, Австрия каби технологик етакчи давлатларнинг йирик компаниялари ҳамда илмий марказларини ўз атрофига бирлаштирган.
Ўзбекистон технологик металлар комбинати ушбу ташкилотга қўшилиш орқали жаҳон вольфрам саноатининг барқарор иштирокчисига айланди. Аъзолик эса ЎзТМКга глобал бозор маълумотлари ва таҳлилларидан фойдаланиш, статистик ҳисоботларни олиш ҳамда йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
Ўзбекистон | 15:16
-
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилади
Ўзбекистон | 15:03
-
Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми айтилди
Иқтисодиёт | 14:30
-
АҚШ ва Саудиянинг $600 миллиардлик келишуви, ярадорларга тўлган Ғазо, санкциялар ечилаётган Сурия ва Покистонга ультиматум – кун дайжести
Жаҳон | 14:23