Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади
Ўзбекистонда ҳар йили “25 ноябрь — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни” муносабати билан ҳафталик ўтказилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”га кўра, ҳудудлардаги ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар, талаба-ўқувчиларни аниқлаш, рўйхатини шакллантириш режалаштирилган.
Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича таълим муассасаларида, маҳаллаларда ва бошқа ташкилотларда турли маърифий тадбирлар ўтказилади.
Қайд этилишича, аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган амалий ва маърифий тадбирлар ўтказиш орқали уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш янада яхшиланади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларининг асосий тамойилларини, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини куч ва ўқотар қуролларни ишлатишнинг муқобил чораларини, можароларни тинч йўл билан ҳал қилишни, шунингдек тинч йиғилишлар давомида жамоат тартибини таъминлашда куч ва ўқотар қуроллар ишлатилишини чеклаш мақсадида техник воситалардан фойдаланишни ўргатиш стандартларини ўз ичига олган ҳолда ўқув тренинглар ўтказиш кўзда тутилган.
Бунда, соҳанинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда ўқув модули ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ўқув тренинглари ташкил этилади.
Мавзуга оид
17:51 / 09.07.2026
Зўравонликдан жабрланганларга бошпана муддати 30 кундан 6 ойгача узайтирилади
17:37 / 09.07.2026
Болага зўравонлик қилган тарбиячига боғчада ишлаш 1 йилга тақиқланиши мумкин
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
10:04 / 14.05.2026